![](http://www.uff.uz/images/files/kriush.jpg)
- Шартнома бандлари кўпчиликни
қизиқтирмоқда. Рақамларни
айтмаган ҳолда,
молиявий томонлама қайси клубнинг шартлари яхши эканини таққослай
оласизми? "Шўртан", "Сибирь" ёки "Динамо" (Минск)?
- Бу ҳақда гапиришни ёқтирмайман. Ўзгаларнинг пулини ҳисоблашлари менга ёқмайди. Бу ёмон тарбия белгиси. Ҳеч нарса айтмайман. Умуман олганда, шартномам ёмон эмас.
- Клуб "Пахтакор" ва
"Бунёдкор"ни ортда
қолдириш учун трансферга қўшимча
маблағ
ажратадими?
- Бу клублар билан кадрлар масаласида тенглашиш қийин. Лекин жамоани кучайтириш учун қўлимиздан келган
барча ишни амалга оширамиз.
- Мураббийлар штабини ани
қлаб
олдингизми? Бирорта беларуслик мутахассисни
жамоага қўшиб
оласизми?
- Режаларим бор. Лекин ҳали бу ҳақда гапиришга эрта. Чунки ҳали якуний келишувга эришмадим.
- Ўзбекистонда битта давлат тили бор - ўзбек
тили. Лекин а
ҳолининг аксарият қисми
рус тилини билади ва бу борада муаммога
дуч келмангиз керак?
- Ҳа. Мактабларда рус тили ва хориж тиллари ўқитилади.
Шунинг учун тил борасида муаммо йўқ. Такрорлайман: у ерда мени жуда яхши кутиб олишди, у ернинг
инсонлари меҳмондўст.
- Ма
ҳаллий иқлимни
билиб олдингизми?
- Ёзда яхшигина иссиқ бўлишини айтишди. Шундай бўлсада, июнь ойининг охиридан август
ойи ўрталаригача чемпионатда бир ярим ойлик танаффус кўзда тутилган.
- Ўзбекистон а
ҳолисининг
катта қисмини мусулмонлар ташкил қилади.
Анатолий Юревич Қозоғистонда
ишлаганидан кейин берган интервьюсида
мусулмон урф-одатлари Европада қабул қилинган машғулот
ўтказиш методикаси унчалик тўғри келмаслигини, шунинг учун мураббий ўз устида кўп ишлаши лозимлигини
айтганди. Бунга тайёрланаяпсизми?
- Бундай ҳолатга дуч келсам, буни қадрлайман ва шунга яраша ишни режалаштираман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам
тўғри йўлни топа оламиз. Эътиқод масаласига аралашиш керак эмас.
- "Шўртан"да яратилган
шарт-шароитларни ижод
қилиш ва
карьерада ўсиш учун яхши дея оласизми?
- Ҳа. Ҳар ҳолда клубда иқтидорли футболчилар кўп. Уларни тарбиялаб, бош жамоага жалб қилиш лозим.
Бу эса ростдан ҳам ижодий жараён.
Olingan joyi: http://httop://goals.by |